ЖЧ–2018 саралаш босқичи А гуруҳи 9-туридан ўрин олган Хитой – Ўзбекистон учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашув тенг курашлар остида кечди, икки дарвоза олдида ҳам голли вазиятлар кузатилди. Ўйин дурангга қараб кетаётганди, аммо мезбонлар бунга рози бўлишмади.

Учрашувнинг 84-дақиқасида Гао Лин пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади. 

9-турдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи А гуруҳи 9-турида 4 ғалаба ва 5 мағлубият қайд этган ҳолда 12 очко билан тўртинчи ўринга тушди.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Корея термасини қабул қилади. Мазкур ўйинда ЖЧ–2018 турнирига тўғридан-тўғри чиқиш имконини берувчи йўлланма ўйналади.

ЖЧ–2018 саралаши, 9-тур
Ухань шаҳри, Хитой 
31 август, пайшанба

Хитой – Ўзбекистон 1:0
Гол: Гао Лин(пенальти, 84)
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров, Марат Бикмаев (Сардор Мирзаев, 79), Элдор Шомуродов, Сервер Жепаров (Александр Гейнрих, 86), Игорь Сергеев (Азизбек Ҳайдаров, 67).
Хитой: Зенг Ченг, Жанг Линпенг (Рен Ханг, 70), Фенг Сьяотинг, Хао Жунмин, Ли Суйпенг, Гао Лин, Жанг Сизе (Сьяо Зи, 46), Ю Ханчао (Жао Сьюри, 46), Денг Ханвен, Женг Зи, Ву Лей.
Огоҳлантиришлар: Марат Бикмаев (19), Игнатий Нестеров (27), Егор Кримец (83), Виталий Денисов (88) – Жанг Линпенг (29), Фенг Сьяотинг (62), Жао Сьюри (77).

ЖЧ–2018 саралаши, 10-тур
5 сентябрь, сешанба

20:00  Эрон – Сурия
20:00  Қатар – Хитой 
20:00  ЎЗБЕКИСТОН – Жанубий Корея