АҚШнинг Sierra Nevada компаниясининг Dream Chaser коинот юк кемаси синовдан ўтказилди.

Dream Chaser ўлчамлари кичик кема бўлиб, Халқаро коинот станциясига (ХКС) юкларни жўнатишга мўлжалланган. Унинг илк парвозини Atlas 5 ёки Ariane 5 ракета-ташувчиларида амалга ошириш, уни ХКСга дум қисмида жойлашган док ёрдамида бириктириш режалаштирилган. 

Dream Chaser’нинг илк версияси учувчисиз бўлади, бироқ келгусида унинг 7 кишини сиғдира оладиган бошқарилувчи версиясини яратиш кўзда тутилган. 

Sierra Nevada компанияси SpaceX ва Orbital ATK компаниялари билан биргаликда 2016 йилда ХКСга 2024 йилгача юкларни ташиш бўйича NASA шартномасини олган. Шу сабабли ушбу кеманинг истиқболи борасида шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Бироқ кеманинг аввалги синови муваффақиятсиз якунланганди: у қўнаётганда шассисининг чап таянчи чиқмай қолган ва бунинг оқибатида кемага жиддий зарар етган.

Бир қатор янги синовлар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Эдвардс авиабазасида ўтказилди. Биринчи парвоз вақтида кема ҳавога вертолёт ёрдамида кўтарилган, сўнгра ўзи мустақил равишда қўнган. Кема синовининг кейинги босқичи 2017 йил октябрига белгиланган. Ундан тўлақонли фойдаланиш эса 2020 йилга белгиланган.