АҚШга ёпирилган «Ҳарви» довули оқибатида қурбон бўлганлар сони 40 кишига етди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Телеканалнинг таъкидлашича, ҳалок бўлганлар сони яна ошиши мумкин.

Қидирув-қутқарув амалиёти давом эттирилмоқда. Унга қутқарув вертолётлари ҳам жалб қилинди.

Аҳолининг бир қисми табиий офат оқибатлари туфайли озиқ-овқат ва ичимлик сувисиз қолган.

Аввалроқ CNN журналисти жонли эфирда бир кишини қутқариб қолгани хабар берилганди.