Англия футбол жамоалари ёзги трансфер даричасининг сўнгги кунида сарф-харажат бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Англия жамоалари ёзнинг охирги кунида трансферлар учун 210 млн фунт стерлинг сарфлашди. Аввалги рекорд 2016 йилда қайд этилган бўлиб, 155 млн фунтга тенг бўлган.

АПЛ жамоалари ёзги давр мобайнида янги футболчиларни таркибга қўшиб олиш учун жами бўлиб 1,4 млрд фунт стерлинг сарфлашди.