Япония мухолиф Демократик партиясида янги етакчи пайдо бўлди – унга партия ичидаги сайловлар ғолиби Сэйдзи Маэхара айланди, деб хабар бермоқда NHK телеканали.

Маэхара демократлар ҳукуматидаги иши даврида ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган.

У партия раҳбари учун сайловлар вақтида таниқли сиёсатчи Юкио Эдано билан кураш олиб борди ҳамда кўпчилик овоз билан ғалабага эришди (332га қарши 502).

Маэхара ўз мақсади сифатида халқ учун танлов имконияти ва ўз миссиясини кўрсатиб беришни тилга олди.

У партия раҳбари лавозимини икки йил давомида эгаллайди.