Эрон жанубидаги Форс вилоятида мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маҳаллий ОАВга асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, яна 33 инсон жабрланган.

Автобус қўшни Хормузгон вилоятидан мактаб ўқувчиларини олиб келаётган бўлган.

Аввалроқ Польшада икки қаватли автобус ағдарилиб кетгани хабар берилганди.