Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллик тантанасини хориждаги юртдошлар ўзгача руҳда нишонламоқда. Малайзияда таълим олаётган, хизмат сафарида бўлган бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон байроқлари илинган машиналар парадини ташкил этди. Бу ҳақда Kun.uz'га ташкилотчилардан бири хабар берган.

«Шаҳарда ёмғирли об-ҳаво остида кўтаринки кайфият билан ўтказилган машиналар паради атрофдагиларда қизиқиш уйғотди. Биз Малайзияда ўқиймиз, айримлар эса ишлайди ва қадрдон ўзбекистонликлар бирлашиб байрам акциясини уюштиришни ўйлаб қолдик», дейди ташкилотчилардан бири. 

Акция муаллифлари қаторида ўзбекистонлик Абдулло Алижонов, Наима Баҳриддинова ва Шахризод Мусабоев кичик бўлсада, Мустақилликнинг 26 йиллиги ҳамда Қурбон Ҳайит байрамларига ўзининг туҳфасини тақдим этди.