Франция ТИВ раҳбари Жан-Ив Ле Дрианнинг RTL радиостанциясига берган интервьюсида маълум қилишича, Сурияда президент Башар Асад билан тинчликка эришиш имконсиз, бу ҳаттоки фуқаролик уруши тугаганидан сўнг ҳам юз беради.

«Биз Сурияда Башар Асад билан тинчликка эриша олмаймиз», - дея таъкидлаб ўтди Ле Дриан.

Вазирнинг сўзларига кўра, ИШИД тор-мор этилганидан сўнг, мамлакатда битта уруш қолади – фуқаролик. У Сурия ичида 2011 йилдан бери кузатилмоқда.

«Ўтишни ўз халқини ўлдирган Башар Асадсиз амалга оширишнинг иложи йўқ», - дея қўшимча қилиб ўтди Франция ТИВ раҳбари.

Унинг айтишича, Сурияда конституцияни яратиш ва сайловларни ўтказиш учун вақт чегараларини ўрнатиш зарур.

Аввалроқ Сурия мухолифати АҚШ воситачилар орқали ИШИДга қурол сотаётгани ҳақида маълум қилганди.