KUN.UZ таҳририяти барча ўқувчиларини ҳайит айёми билан табриклайди.

Бугун Ийд Қурбон байрами. Таҳририят жамоаси сизларни улуғ айём – Қурбон ҳайити билан чин қалбдан, самимий муборакбод этади. Ушбу саодатли кунларда Аллоҳдан мўмин-мусулмонларнинг дуо-илтижолари, савоб амалларини ҳусни қабул айлаши ҳамда Ватанимизни янада обод, халқимиз фаровонлигини зиёда қилишини сўраймиз.

Сизларнинг хонадонингизда тинчлик-хотиржамлик, қут-барака ва яхшилик бўлишини тилаймиз. Мана шундай азиз ва мўътабар кунда ҳар доим бирга бўлиш насиб этсин. 

Мустақил ва тинчлик ҳукмрон Ўзбекистонимизга бу айёмлар ярашади. Болалар қувончию, кексаларнинг дуода бўлиши бу кунга ўзгача файз киритади. KUN.UZ таҳририяти ходимлари ҳар доим яхши кунларда бирга бўлишни ва хонадонлардаги тинчлик-хотиржамлик бардавом бўлишининг тилакдоши.

Яна бир бор барчамизга Ийд Қурбон ҳайити қутлуғ бўлсин!