«Ливерпуль» Филиппе Коутиньони «Барселона»га сотиши мумкин, фақат бир мавсумдан кейин.

Мерсисайдликлар клуби эгалик қилувчи Fenway Sports Group компаниясига яқин манбаларга асосланиб, Sport.es нашри хабар беришича, 25 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери 2018 йилги жаҳон чемпионатидан кейин рўй беради.

Бугун Испанияда трансферлар даричаси ёпилади, каталонияликлар клуби футболчини «Ливерпуль»дан олиш учун охирги марта уриниб кўради.

Охирги хабарларда Коутиньо «Барселона»га 160 миллион еврога ўтиши мумкинлиги айтилганди.