Академик эшкак эшиш бўйича икки карра Олимпия чемпиони, британиялик спортчи Алекс Грегори Шимолий муз океани бўйлаб экспедицияда қатнашди. У бир ой давомида эшкак эшишдан кейин қўллари қандай аҳволга келиб қолганини кўрсатди. 

Грегори Instagram’даги саҳифасида қўллари суратини жойлаштирган.

Фото: Instagram / @alexgregorygb

«Нам қўлқоп ичида узоқ вақт бўлган қўлларим сурати. Мозолиндан (қадоқ дори) муаммо йўқ эди, аммо океаннинг шўр сувини кўрсатди. Бу ажойиб тажриба», — дея ёзган Грегори.

Грегори шу йилнинг 20 июлида Шимолий Муз океани бўйлаб The Polar Row экспедициясида иштирокини бошланган эди. 6 кишилик жамоа 7 августдан 19 августга қадар бўлган вақт давомида Шимолий Муз океани ҳудудида бўлган.

Экспедициячилар Норвегиядан шимолга, Шпицбергендаги Лонгйир аҳоли яшаш пунктига қадар эшкакли қайиқда сузиб борган, сўнг тахминан шунча масофани жанубга, Исландия томон сузган.

Экспедиция 1,5 ой давом этиб, жамоа Исландиягача сузиб бориши керак эди. Аммо 19 август куни улар Норвегиядаги ороллардан бирида тўхтади, жамоа аъзолари ўзини ёмон ҳис қилгани туфайли сафар муддатидан олдин якунланди.