Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Москва АҚШ билан низо қидираётгани йўқ ва Америка халқига ҳар доим дўстона муносабатда бўлиб қолади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Президент бир неча марта айтганидек, биз ушбу давлат билан низо қидираётганимиз йўқ. Америка халқига нисбатан ҳар доим дўстона муносабатда бўлганмиз, ҳозир ҳам Россия манфаатларига жавоб берувчи соҳаларда конструктив ўзаро алоқаларга очиқмиз», - дея таъкидлаб ўтди у Москва халқаро муносабатлар давлат институти талабалари билан учрашуви давомида.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Москва икки томонлама сиёсий муҳит «нормал ҳолатда бўлишини» истайди.

«Бироқ биласизки, танго учун икки киши керак, ҳозирча, менинг фикримча, бизнинг америкалик шерикларимиз фақатгина индивидуал брейк-дансни ижро этишмоқда», - дея таъкидлаб ўтган Лавров.

Унинг қўшимча қилишича, Россия аввалгидек «ўзаро ҳурмат асосидаги ёндашувлар» ва «муросани топиш»ни илгари суради.

Аввалроқ Оқ уй Трамп Путин билан бош консулликнинг ёпилишини муҳокама қилмаслиги ҳақида баёнот берганди.