Мумбайда уч қаватли бинонинг қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 32 кишига етди, деб хабар бермоқда ANI.

Таъкидланишича, ҳозирги пайтга қадар вайроналар остидан 47 кишини қутқариб олишнинг уддасидан чиқилган.

Айни дамда қутқарув амалиёти давом этмоқда.

Бундан ташқари, Махараштра штати бош вазири Девендра Фаднавис «вазиятни шахсан назоратга олгани» ҳақида маълум қилди.

Аввалроқ Мумбайда бино қулагани, қурбонлар кўп экани хабар берилганди.