АҚШ президенти Дональд Трамп Россиянинг Сан-Францискодаги бош консуллигининг ёпилиши масаласини муҳокама қилмайди. Бу ҳақда Америка маъмуриятининг юқори лавозимли вакили маълум қилган, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Президентда бу қарорни муҳокама этиш режалари йўқ», - деди у. Вакил Трамп яқин орада Россия президенти Владимир Путин билан қабул қилинган қарорни муҳокама этиш мақсадида телефон мулоқоти ўтказиш ниятида эканлиги билан боғлиқ саволга жавоб қайтарган.

Шунингдек, унинг маълум қилишича, Америка президентига «унинг миллий хавфсизлик бўйича жамоаси томонидан тайёрлаб берилган вариантлар тақдим этилган, ҳамда у консулликнинг ёпилиши бўйича қарорни шахсан қабул қилган».