Жорий йилнинг 30 август куни тунги вақтда Пискент тумани “Намуна” маҳалласи ҳудудидан европа миллатига мансуб ёши 45-50 атрофидаги номаълум эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар берди.

Ўтказилган суд тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, жабрланувчининг бош қисмига кўплаб оғир тан жароҳатлари етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Ҳозирги вақтда жабрланувчининг шахсини аниқлаш ва мазкур ўта оғир жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.