Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Орешкин Москвадаги 1474-рақамли мактабга ташриф буюрганида юқори синф ўқувчисининг бош вазир ёки президент лавозимини эгаллаш борасидаги режалари бор ёхуд йўқлигига доир саволига жавоб қайтарди. Бу ҳақда RNS хабар бермоқда.

«Аслида, агарда менинг ўтмишимга қарайдиган бўлсак, мен ҳеч қачон қандайдир лавозимлар, карьерам фаол ривожланишига ҳаракат қилмаганман», - дея таъкидлаб ўтди вазир саволга жавоб қайтариб.

Орешкиннинг қўшимча қилишича, «шунчаки ҳар доим ўз ишини қилиш лозим», агарда «жавобгарлик тушадиган бўлса», уни бажариш керак.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги Максим Орешкин “Путиннинг янги арзандасига айлангани” ҳақида хабар берганди.

Шундан сўнг Кремль «Путиннинг янги арзандаси» ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.