Футбол бўйича Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Фарер ороллари билан кечган баҳсда (5:1) ҳет-трик қайд этди.

Шу тариқа, 32 ёшли форвард ҳозирги саралаш босқичида урган голлари сонини 14 тага етказди. Роналду «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Предраг Миятовичнинг рекордини қайтарди. У 1998 йилги Жаҳон чемпионати саралашида Югославия термаси учун ҳам 14 та гол урганди.

Бундан ташқари, Роналду Португалия термаси учун ўзининг 78-тўпини киритиб, миллий терма учун урилган голлар сони бўйича бразилиялик афсонавий футболчи Пелени (77) ортда қолдирди.