Чешир графлиги полицияси «Эвертон» ҳужумчиси Уэйн Руни автомобилни бошқариш чоғида маст ҳолатда бўлгани гумон қилиниб ҳибсга олинганини тасдиқлади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатди.

Воқеа пайшанба куни, маҳаллий вақт билан тунги соат 02:00да (Тошкент вақти билан 06:00да) содир бўлган, полиция 31 ёшли футболчини Чешир графлигидаги уйи яқинида тўхтатган ва ҳибсга олганди.

Футболчи гаров пули эвазига қўйиб юборилган. У 18 сентябрь куни судда кўрсатма беришга мажбур бўлади.