Берлинда ўтказилиши режалаштирилган ИФА кўргазмасидан аввал 30 август куни ўтказилган матбуот анжуманида Samsung вакиллари спорт билан шуғулланувчи, соғлом турмуш тарзини севадиган инсонлар учун уч турдаги янги қурилмаларни тақдим этди. Улар Gear Sport «ақлли» соати, Gear Fit2 Pro фитнес билак тасмаси, Gear IconX Bluetooth-қулоқчинлари шулар сирасидандир. Тақдим этилаётган янги технологиялар спорт билан шуғулланиб турган кишини умумий ҳолатидан тортиб, уйқу тартибигача кузатиб боради ва хабар беради.

Gear Sport «ақлли» соати устки хавфсизлик қопламаси билан ҳимоялаган ҳамда сув остида 50 м чуқурликда ҳам ишлай олади. Соат 1,2 дюмли Супер-AMOLED сенсор экрани билан жиҳозланган. Вакилларнинг сўзларига кўра, соат Tizen операцион тизимида фаолият олиб боради. Икки ядер билан таъминланган янги гаджетнинг оператив хотираси 768 MB бўлиб, доимий қаттиқ хотира эса 1 GB'ни ташкил этади. Маҳсулотнинг илк партияси қора ва кўк рангда ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.

Gear Fit2 Pro эса ўтган йили ишлаб чиқарилган Gear Fit гаджетинининг такомиллашган кўринишига эга бўлиши тахмин қилинмоқда. Олдинги авлоддан фарқли жиҳати шундаки, Fit2 Pro IP68 стандарти бўйича намлик таъсиридан ҳимояланган ва сув остида ҳам бемалол ишлайди. Samsung'нинг янги шу турдаги маҳсулотлари 15 сентябрдан бошлаб, 199 АҚШ доллари миқдорида сотувга чиқарилади.