2017 йил 28 август кунидан бошлаб Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Шота Руставели кўчасидан Авлиёота кўчасигача бўлган қисмида капитал таъмирлаш ишларидан сўнг, тажриба тариқасида қатнов қисмига термопласт ёрдамида йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари “Автомагистраль” бирлашмаси билан ҳамқорликда амалга оширилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Чизиқлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ходисаларини олдини олиш мақсадида чизилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ишлар Германияда ишлаб чиқилган ускуналар билан жихозланган “МАN CLA” русумли махсус транспорт воситаси ёрдамида амалга оширилмоқда.