Бир неча йиллардан бери нодавлат таълим хизмати йўналишида муваффақиятли фаолият олиб бораётган Тошкент шаҳридаги “LiLy Education” НТМ 2017/18 ўқув мавсумида ишлаш истагини билдирган малакали педагогларни ишга таклиф этади. Ўқув марказида қўшимча бўш иш ўринлари қуйидаги йўналишлар бўйича мавжуд:

- Математика фанидан ўқитувчи

- Инглиз тили фанидан ўқитувчи

Номзодлар ўзбек, рус ва инглиз тилини мукаммал билишлари талаб этилади. Ишга қабул қилиш жараёни икки босқичда ўтказилиб, даставвал, номзоднинг ҳужжатлари ўқув маркази раҳбарияти томонидан ўрганиб чиқилади. Сўнгра, қисқартирилган номзодлар рўйхати асосида жонли суҳбатга таклиф этилади. Ҳар бир педагог қуйидаги талабларга тўлиқ жавоб бериши шарт:

- олий маълумотини тасдиқловчи диплом (илова);

- хорижий тилни билиш бўйича IELTS сертификати (Инглиз тили ўқитувчиси учун 7.0 баҳодан паст бўлмаган);

- педагогика соҳасида иш тажрибаси;

- тўлиқ ёки тўлиқсиз штатда ишлай олиш имконияти;

- Тошкент шаҳри ва унга яқин бўлган ҳудудда яшаши ҳақида доимий ёки вақтинчалик прописка.

Синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларга бошланғич 2.000.000 ойлик маош ва расмий меҳнат шартномаси таклиф қилинади. Номзод тўлиқ намунадаги резюме, диплом нусхаси ва IELTS сертификати нусхасини nilufaranvar1@yahoo.com электрон почта манзилига юбориши мумкин. Мурожаат учун телефон рақами:  +99871 2787772

Реклама ҳуқуқи асосида.