Венесуэла бош прокурори Тарек Вильям Саабнинг маълум қилишича, маҳкама Petróleos de Venezuela, S.A. (PDVSA) давлат нефть компанияси томонидан 2010-2016 йилларда Ориноко дарёси ҳавзасидаги конларни ўзлаштириш учун шартномалар имзоланиши жараёнида 200 млн долларни ўғирлаш ҳолати бўйича тергов олиб бормоқда. Бу ҳақда El Universal хабар қилган.

Саабнинг аниқлик киритишича, ўғирлаш ўнта қазиб олиш компанияси билан 12 та шартномани имзолаш чоғида рўй берган бўлиши мумкин.

«Бизнинг гумонларимизга кўра, етказилган зарар қиймати ошиши мумкин, ишда янги компаниялар ҳам пайдо бўлиши эҳтимолга яқин», - деди у.

Бош прокурорнинг таъкидлашича, талон-торожни PDVSA корпоратив аудит бўлими аниқлади. Саабнинг қўшимча қилишича, бу ҳолат Венесуэла собиқ бош прокурори – Луиза Ортега Диас ўз лавозимини эгаллаган пайтда тергов қилинмаган.

Уни лавозимидан озод этишди ва қидирувга беришди. Венесуэла бош прокурори Диасни Ориноко дарёси ҳавзасида конларни ўзлаштириш учун шартномалардаги ўғирликлар учун «бош жавобгар» деб атади.