Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин келаси ҳафта Россияга ташриф буюради ва ушбу давлат раҳбари Владимир Путин билан Шарқий иқтисодий форум доирасида учрашув ўтказади. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги жанубий кореяликлар президенти маъмуриятидаги вакилга асосан хабар бермоқда.

«Президент 6 сентябрда келганидан сўнг, унинг кун тартибида кўплаб муҳим режалар бўлади. Жумладан, президент Путин билан икки томонлама ва кенгайтирилган музокаралар, қўшма матбуот анжумани ва икки томонлама муҳим келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтади», - дея хабар берди у.

Ташриф чоғида КХДР масаласи кўтарилиши борасида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Аввалроқ АҚШ ва Жанубий Корея КХДР ракета учирганига жавобан қўшма машқлар ўтказганди.