«Челси» хўжайини Роман Абрамовичнинг вакили Жон Манн миллиардернинг ўғли Аркадий Абрамович Москванинг ЦСКА клубини сотиб олиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Р-Спорт» хабарига кўра, Манн бу ҳақда аниқ маълумотга эга эмаслиги, буни Аркадийнинг ўзидан ёки Москва клуби эгаси Евгений Гинердан сўраш кераклигини айтган.

Бундан аввалроқ, Гинер молиявий муаммолар туфайли клубни сотмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Абрамовичнинг ўғли ҳам клуб сотиб олмоқчи