АҚШда дунёдаги энг экстремал дўкон ўз ишини бошлади. Бу дўкон 1,8 минг метрлик қояда ўрнатилган. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, янги дўкон кунбўйи альпинистларга турфа хил маҳсулотларни таклиф қилди. Кун давомида дўкон Колорадо каньонидаги Бастилия девори бўйлаб кўтарилган альпинистларга хизмат кўрсатган.  

Дўкон америкалик альпинистларга ёрдам бериши режалаштирилган маркетинг найранги доирасида бор-йўғи 24 соат ишлаган. 

Фото:  COCONA INC/SPLASH
Фото:  COCONA INC/SPLASH

Деярли 2 минг метр баландликда жойлашган бу дўкон Америка альп клуби ва Рухсат бериш жамғармасига пуллар йиғиб берган. Бу ташкилотлар альпинистлар давлатнинг баъзи ерларида фаолият юритишларига рухсат олмоқчи.