Япония ҳукумати Корея ярим оролида вазиятнинг кескинлашиши ва КХДР ракета синовларини амалга ошираётгани туфайли ракеталарга қарши мудофаа тизимини кучайтиришни муҳокама этмоқда, деб хабар берган Associated Press.

Хабар қилинишича, мамлакатда огоҳлантирувчи зарбалар беришни ишлаб чиқиш ва қанотли ракеталарни харид қилиш имкониятлари муҳокама этилаяпти.

Агентлик маълумотига кўра, Япония ракеталарга қарши мудофаанинг икки поғонали тизимига эга бўлиб, уларга Япон денгизидаги эсминецларда жойлашган самолётлар ва ер устидаги мажмуалар киради.

Аввалроқ Трамп ва Мун Чжэ Ин КХДРга босимни янада кучайтиришга келишиб олишганди.