Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳридаги тартибсизликларда камида 17 киши жабрланди, деб хабар қилмоқда Todo Noticias телеканали.

Жабрланганларнинг 9 нафари полиция ходимлари бўлса, журналистларга ҳам зарар етгани айтилмоқда. Норози кайфиятдагилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувдан сўнг 32 киши қўлга олинган. 

Хабар қилинишича, намойишлар норози аҳоли вакилларидан бири Сантьяго Мальдонадонинг август ойи бошида ғойиб бўлганидан сўнг бошланган.