Арманистон Миллий йиғилиши биносида бомба жойлаштирилгани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди. Бу ҳақда «Новости-Армения» агентлиги мамлакат ФВВнинг Ереван шаҳри бошқармаси бошлиғи ўринбосари Армен Бадалянга асосан хабар тарқатган.

«Хабар ёлғон бўлиб чиқди. Бинонинг барча жойи текшириб чиқилди», - дея хабар қилди Бадалян.

Хабар келиб тушгач воқеа жойига қутқарувчилар ва алоҳида топшириқлар бўйича қутқарув ишларини олиб бориш бўйича отряд етиб борган.