«Ҳарви» тўфони фаол ҳаракатланган пайт, деярли 20 соатлаб ишлаган америкалик метеоролог Жефф Линднер 500 нафар киши унинг таътил учун 17 минг АҚШ доллари миқдордаги маблағни йиғганда, пулни қабул қилишдан бош тортди.

GoFundme краудфаундинг компанияси берган маълумотга кўра, бир кечанинг ўзида кўзланган мақсад 4 минг АҚШ доллари бўлса ҳам, 529 нафар киши 17 минг АҚШ долларини йиғишга муваффақ бўлди.

«Жефф Линднерга таътилни совға қилинг» кампанияси ташкилотчиларнинг фикрича, метеорологнинг таътилга чиқишга ҳаққи бор, чунки у катта босим остида тиним билмай ишлади.

«У, худди, овқат емай, бир ҳафта ухламаган кишига ўхшаб кўринмоқда. Менинг фикримча, Жеффга бироз дам керак», деб ёзилган кампания хабарида.

Линднер эса давлат хизматчиси экани ва 100 АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги совғани қабул қила олмаслиги туфайли, пулларни олмаслигини маълум қилди. Бундан ташқари, у барча йиғилган маблағни табиий офатдан азият чеккан оилаларга тарқатишни таклиф қилди.