ГФР ҳукумати мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленнинг Германияда яшовчи тарафдорлари ҳисобларини Туркия талабига кўра музлатиб қўйишдан бош тортди. Бу ҳақда Spiegel хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Анқара Германияда яшовчи 80 нафар туркнинг номи бўлган тегишли билдиришномани Берлинга 2017 йилнинг бошида юборган, ГФР ТИВдан жавоб эса июнь охирида келди. Spiegel’нинг ёзишича, жавобда номлари келтирилган шахсларнинг ҳисоблари устидан назорат ўрнатиш учун “ҳуқуқий асос йўқлиги” билдирилган.

Аввалроқ ГФР ИИВ Туркия томони бир неча йил давомида Германияга Гуленнинг тарафдорларини топшириш талаб қилинган 6 мингга яқин мурожаат юборганини тасдиқлаганди. Уларнинг бари қаноатлантирилмаган.

Август ойи бошларида эса Туркия прокуратураси мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленнинг FETO ташкилотига алоқадорликда гумон қилинаётган 35 журналистни ҳибсга олиш учун ордер бергани хабар қилинганди.