Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал учрашувлари бошланди.

Маълумки, вакилларимиздан тўрт боксчи финалга йўл олган ва уларнинг ҳаммаси кубалик боксчиларга қарши жанг ўтказишмоқда.

Олдинроқ 46–49 кг вазн тоифасидаги боксчилар ўртасида бўлиб дастлабки жангда Ҳасанбой Дўсматов кубалик Жоанис Аргилагосга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медал эгасига айланган эди.

52 кг.гача бўлган вазн тоифасида энг тажрибали боксчиларимиздан бири Жасурбек Латипов кубалик Йосбани Веитиага қарши рингга кўтарилди. Учинчи раундда кутилмаганда Жасурбек зарба ўтказиб юборди ҳамда нокдаун ҳолатига тушди. Бу эса ўйин тақдирига кескин таъсирини ўтказди. Оқибатда барча ҳакамларнинг очкоси 5:0 ҳисобида Веитиага насиб этди. Дастлабки икки раунд тенг курашлар остида кечганини қайд этиш жоиз.

Бизни яна вакилларимиз иштирокидаги иккита финал жанги кутиб турибди.

64 кг. Финал. 22:20:

Иқболжон ХОЛДОРОВ (Ўзбекистон) - Анди КРУЗ ГОМЕС (Куба)

69 кг. Финал. 22:40:

Шаҳрам ҒИЁСОВ (Ўзбекистон) - Рониэл ИГЛЕСИАС ГОМЕС (Куба)