Macmagazine нашри Стив Жобснинг минг ўринга мўлжалланган ер ости театрининг бир неча фотосуратларини эълон қилди. Бу ерда 12 сентябрь куни янги iPhone’нинг расмий тақдимоти ўтказилади. Номаълум шахс бу суратларни Google Maps’га юклади.

9to5mac нашрининг таъкидлашича, бу театрнинг ер ости қисми конструкциясини баҳолаш имкониятини берувчи илк фотосуратлардир. 2017 йилнинг июнида олинган тасвирларда қурилишнинг фаол босқичини кўриш мумкин. Сентябрда бу ер тақдимот учун тайёр ҳолда бўлиши аниқ. Журналистлар табиий ёғочнинг кўплигига алоҳида эътибор қаратиб ўтишган.

Фото: macmagazine
Фото: macmagazine
Фото: macmagazine
Фото: macmagazine
Фото: macmagazine

Август ойи охирида Apple’га ихтисослашган Above Avalon таҳлилий сайти асосчиси Нил Кибарт бутун ички тузилишнинг схемасини эълон қилганди.

Фото: neilcybart

Аввалроқ ОАВ театрнинг асосан ташқаридан кўриниши тасвирланган фотосуратларни тақдим этган.

Apple асосчиси Стив Жобснинг шарафига аталган театрда бўлажак маҳсулотларнинг тақдимоти ўтказилади. У Калифорниядаги Санта Клара водийси марказидаги Apple Park ҳудудида жойлашган.