«Ҳарви» АҚШ ҳудудида 2005 йилдан бери кузатилган энг вайронкор довул бўлди. Довул ва унинг ортидан юзага келган тошқин оқибатида 48 киши ҳалок бўлди. Ҳисоб-китобларга кўра, довул 100 млрд долларлик зиён келтирган.

Жо Гарсия кўксига сувга тўлган кўчада, уйига яқин жойдан ўтиб бормоқда. У хонадонидан ўзи учун муҳим бўлган фақат Хайдини қучоқлаб олган.

Жониворлар хавфсиз ҳудудга олиб ўтилиши талаб қилинмоқда. Тина Кросс кучуги Митсини ёпинчиқ билан ўраб қўймоқчи бўлаяпти.

Қутқарилган кучук сураткашга боқиб турибди.

Ися Кортни вафодор дўсти Брюсни ёлғиз ташлаб кетмасликка қарор қилди.

Сайпресс-крикда АҚШ Миллий гвардияси томонидан қутқариб олинган киши кучуклари топилганидан севинмоқда.