Хитой шарқида туристик автобуснинг кўприкдан қулаши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Sina хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, автобус ичида 19 киши бўлган, улардан 17 нафари мактаб ўқувчиси экани айтилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган.

Полиция ҳодиса бўйича суриштирув ишларини бошлади.

Аввалроқ Эронда мактаб ўқувчилари бўлган автобус ағдарилиб кетгани, қурбонлар кўп экани хабар қилинганди.