Миллионлаб кишиларнинг ёстиғини қуритган Иккинчи Жаҳон урушини якунлаш мақсадида 1945 йилнинг 26 июлида иттифоқчи кучлар томонидан Япониянинг таслим бўлиши талаб қилинди.

Шунингдек, шу куни япон ҳукуматига урушдан воз кечиш ультиматумини қўйган Потсдам конференцияси иш бошлади. Орадан икки кун ўтиб, 28 июль куни Япония Бош вазир Кантаро Судзукининг иттифоқчилар қарорига муносабати ва Япониянинг расмий позицияси эълон қилинди. Мамлакатда босиб чиқариладиган «Асаҳи Шимбун» газетасининг эрталаб тарқатган сонида қуйидаги гаплар келтирилган:

«Мазкур декларация олдингисидан деярли фарқ қилмайди. Япония ҳукумати бу қарорда ҳеч қандай хавфни кўрмаяпти. Биз шунчаки мокусатсу суру қилган ҳолда, урушни якунига етказишни хоҳлаймиз», деб иқтибос келтирилган Судзуки сўзларидан.

Гап айнан нима ҳақида кетаётгани япон тилида келтирилган «Мокусатсу» сўзи остида яширинганди. Маълум бўлишича, бу сўз япон тилидаги тинчлик ва ўлдириш канжиларидан ясалар экан. Ҳасегава Саижи таржима қилган хабарда, «биз буни инкор қиламиз, урушни сўнггича давом эттиришни хоҳлаймиз» кўринишида намоён бўлди. Ғарб матбуоти эса омма фикрини шу биргина сўз орқали шакллантира олди.

Аслида, «биз жимликни афзал биламиз, уруш якунига етишини хоҳлаймиз» маъносида Бош вазир фикри, кейинроқ Японияга атом бомбаси ташланишига сабаб бўлди. ​

Ҳиросима ва Нагасаки фожиасидан сўнг 14 август куни Япония тўла таслим бўлгани ҳақидаги декларациясни қабул қилди. 2 сентябрь куни, Токио вақти билан соат 9:02да, қирғоққа яқинлашган АҚШнинг «Миссури» линкорида расмий учрашув бўлиб ўтди ва ҳужжатлар имзоланди.