Ливаннинг ҳарбийлашган ташкилоти «Ҳизбуллоҳ» АҚШни унинг ҳарбий самолётлари эвакуация қилинаётган ИШИД жангарилари бўлган автобус конвойларини тўхтатганида айблади. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Ташкилотдан таъкидлашларича, АҚШ авиацияси автобус конвойига юборилган гуманитар ёрдамга ҳам тўсқинлик қилган.

«Ҳизбуллоҳ» баёнотига кўра, автобусларда нафақат ИШИД жангарилари, балки уларнинг оила аъзолари, кекса инсонлар, яраланганлар ва ҳомиладор аёллар ҳам бор.

Уларнинг маълумотига қараганда, конвойнинг эвакуация қилинаётган ИШИД жангарилари бўлган олтита автобуси Сурия ҳукумати назоратида бўлган ҳудудда тўхтаб қолган. Сурия армияси конвойга эришилган келишувлар доирасида ҳаракатланишга рухсат берди.

ИШИД жангарилари Ливан билан чегарадаги ҳудудни «Ҳизбуллоҳ» билан келишув доирасида тарк этишди. Ушбу келишув террорчиларга Ироқ билан чегара яқинидаги ИШИД қўлида бўлган ҳудудга етиб олиш имконини беради.

Аввалроқ Суриядаги чўлда ИШИДнинг 17 автобусидан иборат конвой тўхтаб қолгани хабар берилганди.