Грузия собиқ президенти, Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвилининг маълум қилишича, Киевда полициячиларни унинг укаси Давидни қўлга олишган. У бу ҳақда фейсбукдаги саҳифасида ёзди.

«Бугун эрталаб Арсен Аваковнинг ИИВси саккиз ходими менинг укам Давид Саакашвилини қўлга олишди. У Киевдаги уйидан чиқаётганида ушланган ва номаълум йўналишда олиб кетилган», - дея ёзди Саакашвили.

Унинг сўзларига кўра, Давид Саакашвили ҳуқуқшунос бўлиб, Украинада яшаш учун ҳужжатга эга.

Саакашвилининг тахмин қилишича, шу тариқа унга «қайтмаслиги» учун таъсир кўрсатишмоқчи.  

«Сизлар мени жуда ёмон биласизлар, бу менинг Украина ва украиналикларни жиноятчилардан ҳимоя қилиш бўйича қатъиятимни янада мустаҳкамлади», - дея ёзган у.

Аввалроқ Саакашвили Порошенко унга халақит бермоқчи экани ҳақида маълум қилганди.