Европада футбол бўйича 2018-йилги Жаҳон чемпионати учун саралаш босқичининг 7-туридан ўрин олган ўйинлар давом этади. Бугун Мадридда Испания ва Италия ўз гуруҳда ким биринчи бўлиш масаласини ҳал этади. Украина ва Туркия эса Харьковдаги стадионда ўлим учун майдонга тушади. Кардифф ўйингоҳида Уэльс ва Австрия Россияга боришга имкониятни сақлаб қолиш масаласини ҳал этади. 

G гуруҳида қуйидаги жуфтликлар ўзаро баҳс олиб боришади:

Испания — Италия, Исроил — Македония, Албания — Лихтенштейн

Албатта, бунда марказий ўйин испанлар ва итальнлар терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтиши шубҳасиз. Улар гуруҳ етакчисига ойдинлик киритиб олишади. Уларнинг иккисида ҳам 16 очкодан борлиги ўйиннинг жуда қизғин баҳслар билан ўтишини таъминлайди. 

Айнан «Сантьяго Бернабеу»да рақиблардан қайси бири Россияга бевосита бориши маълум бўлишини эътиборга олсак, ўйин қанчалик муҳим аҳамиятга эгалигини билиш қийин эмас. Ушбу гуруҳдаги ҳозирги вазият қуйидагича:

  G Гуруҳи  Ў  О

1  Испания  6  16
2  Италия  6  16
3  Албания  6  9
4  Исроил  6  9
5  Македония  6  3
6  Лихтенштейн  6  0

Бугун, шуниндек, юқоридагилардан ташқари, яна олтита стадионда миллий термалар иштирокидаги футбол томошалари бўлиб ўтади. Хусусан, I гуруҳида: 

Украина — Туркия, Хорватия — Косово, Финландия — Исландия жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилишади.

  I Гуруҳи       Ў  О

1  Хорватия  6  13
2  Исландия  6  13
3  Туркия  6  11
4  Украина  6  11
5  Финландия  6  1
6  Косово  6  1

D гуруҳида Уэльс — Австрия, Сербия — Молдавия, Грузия — Ирландия миллий терма жамоалари майдонга тушишади. Бу гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олган.

  D Гуруҳи  Ў  О

1  Сербия  6  12
2  Ирландия  6  12
3  Уэльс    6  8
4  Австрия  6  8
5  Грузия  6  3
6  Молдавия  6  2