Испаниянинг Мадрид вилояти тезкор хизматлари уч аҳоли пункти фуқароларига ўз уйларини заҳарли булут сабабли тарк этмасликни тавсия этишмоқда, дея ёзади El Pais.

«Уманес, Гриньён ва Моралеха-де-Энмедио аҳолисига ўз уйларида қолишни маслаҳат берамиз», - дейилади Мадрид тезкор хизматларининг Twitter’даги хабарида.

Таъкидланишича, Фуэнлабрад муниципалитетидаги ишлаб чиқариш объектида 40 тонна магний ва алюминий ёниб кетган. Фавқулодда ҳолат туфайли полигон ва яқин орадаги меҳмонхонада бўлганлар эвакуация қилинди.

Аввалроқ Британиядаги пляжлардан бирида заҳарли булут сабабли кўплаб одамлар жабрлангани хабар берилганди.