Ўтиб бораётган ҳафта давомида Мьянмада истиқомат қилувчи кам сонли роҳингя жамоалари яшайдиган 2,600 дан ортиқ уйларга ўт қўйилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Агентлик тарқатган маълумотга кўра, яқин орада бўлаётган ҳодисалар Мьянмда кам сонли роҳингяларнинг мусулмон бўлгани учун ўтган 10 йилликдаги энг йирик қирғини бўлиб қолмоқда.

БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича агентлиги берган хабарга кўра, Мьянмада 58 мингдан ортиқ роҳингя қўшни мусулмон давлат - Бангладешга кўчиб ўтди. Маҳаллий ҳокимият эса уйларга тушган ёнғинда радикал террористларни айбламоқда. Лекин, Бангладешга етиб келган роҳингя оилаларининг айтишича, ҳукумат аскарлари шу орқали уларни уйларидан ҳайдаб чиқармоқда.

Маълумот учун, бундан аввал, Мьянмадаги мусулмон кам сонли жамоанинг нима учун қийноқларга дучор бўлаётгани ҳақида мақола эълон қилинган эди.