Мексикадаги Қуйи Калифорния штати “Лидия” тропик довули таъсирига учради.

Довул оқибатида Лос-Карибос муниципалитетида 4 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. Қурбонлар орасида бир бола ҳам бор.

Табиий офат олиб келган кучли ёмғирлар ва 95 км/соат тезликка эга кучли шамол сабабли 1,4 минг киши эвакуация қилинган.