Германия канцлери Ангела Меркелнинг маълум қилишича, мамлакатнинг Туркияга нисбатан сиёсий курси кучайтирилиши мумкин, деб хабар бермоқда Die Welt.

Меркелнинг баёноти Анталияда 31 август куни икки нафар немис фуқаросининг қўлга олиниши билан боғлиқ. Германия ТИВ маълумотига кўра, Туркияда 55 нафар немис фуқароси ҳибсда сақланмоқда, улардан 12 нафари – сиёсий айбловлар билан қамоқда қолмоқда.

«Бундай шароитда божхона иттифоқини кенгайтириш ҳақида музокаралар ўтказилиши мумкин эмас», - деган канцлер.

Унинг таъкидлашича, ГФР ҳукумати Туркияга нисбатан сиёсий курсини янгилади, бироқ сўнгги ҳодисалар туфайли у қайта кўриб чиқилган.

Аввалроқ Меркель Туркия билан муносабатлар қай шартда тикланишини айтганди.