Сурия президенти Башар Асад 1 сентябрда мамлакат пойтахти Дамашқдан Каламун вилоятига жўнаб кетди. Асад у ерда Ийд ал-Адҳа – Қурбон ҳайити байрами муносабати билан намоз ибодатини адо этди. 

Ливаннинг Daily Star нашри ёзишича, ижтимоий тармоқларда Асаднинг Кара шаҳри масжидида қўл остидагилар билан тушган сурати пайдо бўлган.

Сурия армияси ва “Ҳизбуллоҳ” шиалар отрядлари ўтган ҳафтада Каламундан ИШИД жангариларини сиқиб чиқаришганди.