«Пахтакор» сардори Марко Симич Черногория терма жамоаси сафида Қозоғистонга қарши ўйинда тўп киритди.

2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралашинг Европа минтақасидаги учрашувида сафарда Қозоғистонга қарши майдонга тушган Черногория 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Симич жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Черногория терма жамоаси 7 ўйиндан кейин 13 очко тўплаб, турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Гуруҳда Польша терма жамоаси 16 очко билан етакчилик қилаяпти. Навбатдаги ўйинни Черногория 4 сентябрь куни Руминия билан ўз уйида, Подгорицада ўтказади.