Польша қишлоқ хўжалиги вазири Кшиштоф Юргелнинг маълум қилишича, мамлакатда Украина ва Беларусь билан чегара бўйлаб тўсиқ ўрнатиш бўйича режалар бор. Бу ёввойи тўнғизлар миграциясининг олдини олиш учун керак, деб хабар бермоқда «Польша радиоси».

Юргелнинг сўзларига кўра, тўсиқни қуришга 30 млн евро сарфланади. Унинг узунлиги 729 километрни ташкил этади.

Экспертларнинг маълум қилишича, Польшада чўчқаларнинг африка ўлати пайдо бўлган. Беларусдан шу вирусга эга бўлган ёввойи тўнғизларнинг мамлакат ҳудудига киргани шундай вазиятга олиб келган.