Украина президенти Пётр Порошенко унга суиқасд тайёрланаётгани ҳақидаги маълумотдан сўнг супермаркетга келди, деб хабар берган Украинанинг “Миротворец” сайти кўнгиллиси. У президент супермаркетга келганининг гувоҳига айланган ҳамда тегишли видеони эълон қилган.

Кадрлардан президент Порошенкога ўхшаш бўлган шахс супермаркет олдида тургани ва фуқаролар билан суратга тушиши, сўнг тансоқчилари ҳамроҳлигида Mersedes’га ўтирганини кўриш мумкин. Шу билан бирга, президент омма олдида расмий кийимда эмас, балки футболка ва шимда кўриниш берган.

Одатда Порошенкони фақатгина расмий тадбирларда расмий кийимда кўриш мумкин, бундай ҳолат эса жуда кам учрайди. Масалан, ўтган йилнинг ёзида уни Испаниядаги дорихонада кўришгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Супермаркет олдидаги видео қачон суратга туширилгани номаълум. Ёзув 2 сентябрь куни кечқурун эълон қилинди.

Аввалроқ "Укринформ" агентлиги Украина хавфсизлик Хизматининг Харьков вилояти бошқармасидаги манбага асосан Порошенко ушбу вилоятга сафари давомида суиқасдга учраши мумкин экани ҳақида аноним шахсдан ахборот келиб тушганини хабар берганди.