Россия президенти Владимир Путин БМТ Бoш Ассамблеясининг сентябрь ойида Нью Йоркда бўлиб ўтадиган йиғилишида иштирок этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новостига маълум қилган. 

"Йўқ. РФ президентининг иштироки режалаштирилмаяпти", — деган Песков.
 
БМТ Бош Ассамблеяси 12 сентябрь куни очилади. 19 сентябрдан олий даражадаги ҳафталик доирасида умумсиёсий масалалар муҳокама қилинади. 

Бош Ассамблея йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиши ҳақида аввал хабар қилинган эди.