Россия жорий йилда Белоруссияга 24 миллион тонна қора олтин етказиб беради. Беларусь томони уни қандай тақсимлашни ўзи ҳал қилади. РФ бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович журналистларга шу ҳақда маълум қилди. 

"24 миллион тонна мавжуд. Унинг жадвалини ошкор қилмайман. Бу 24 млн тоннани заводлар ва бошқа йўналишлар бўйича қандай тақсимлаш — бу Белорусь томони ҳал этадиган масала" — деган Дворкович. "Қисқаси 24 миллион етказиб берилади. Ундан қандай фойдаланиш Белоруссия томонининг иши" — деб қўшимча қилган бош вазир ўринбосари. 

"Тўғри, унча катта бўлмаган чекланишлар бўлиши мумкин. Аммо, улар сезиларли бўлмайди. Биз 24 миллион тонна учун жадвални тайёрлаяпмиз" — деган Дворкович Россия шунча миқдордаги нефтни йил охирига қадар етказиб беришга улгуриши борасидаги саволга жавоб берар экан.