Россия армиясининг Шарқий ҳарбий округи экологиик взводи Арктиканинг Врангель оролида 310 тонна темир-терсак йиғди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"ШҲО экологик взводи ҳарбий хизматчилари Врангель оролида 310 тонна темир-терсак йиғиб, қуруқликка юборишга тайёрлаб қўйди. Бўлинманинг янада самарали фаолият юритиши учун об-ҳаво шароити яхшиланса, Анадирь аэропортидан Врангель оролига иккита прессловчи ва кесувчи ускуна ортилган вертолёт юборилади", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳарбий хизматчилар прессловчи ускуналар, генераторлар, бензинли арралар, "Урал" борт машиналари, "КамАЗ" самосваллари, автомобиль крани ва 20 фунтли контейнерлардан фойдаланмоқда. Ҳарбий экологлар октябрь ойигача 600 тоннага яқин ёқилғи-мойлаш материалларидан қолган бочкаларни пресслашни режалаштирмоқда.