Америкалик миллиардер Жорж Соросни террорчи сифатида тан олиш сўралган петиция 100 минг имзони йиғди, бу уни Оқ уй кўриб чиқиши учун етарлидир. Петиция матни Оқ уйнинг онлайн-платформасида эълон қилинди.

Петиция муаллифларининг таъкидлашича, у «доимий равишда вазиятни беқарорлаштиришга ҳаракат қилган ва Қўшма Штатлар ҳамда унинг фуқаролари манфаатларига зид иш олиб борган».

Шунингдек, Соросни бутун Демократик партия ва АҚШ федерал ҳукуматининг катта қисмига носоғлом ва асоссиз таъсир кўрсатишни кучайтириб боришда айблашмоқда.

Оқ уй петиция борасида ҳозирча изоҳ бермади.

Аввалроқ Жорж Сорос террорчи сифатида тан олиниши мумкин экани хабар қилинганди.